2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бештаустивор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси”ни тарғибот қилиш бўйича кафедрада маърузалр ўқилди.   Сиёсий-хуқуқий билим ва маданиятни шакллантириш сифатида кафедра базаларида  алоҳида маънавият хонаси ташкил этилиб, бу хона турли маънавий, аҳлоқий кўринишдаги банерлар, китоблар  билан бойитилган. Ватанпарварлик рухидаги газеталарга обуна бўлиб, ушбу газеталардаги мақолаларни кафедра мажлисларида мухокама қилиб борилиши хар бир кафедра ходимларини маънавий, сиёсий шаклланишида катта ўрин тутади. Кафедрамизда  барча ўқитувчилари иштрокида  “Сайлов-демократия кўзгуси” номли тадбир ўтказилди.  Тадбирда   Малака ошириш факультети декани т.ф.д. Ирназаров А.А. ва ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари Искандаров Ш.А., Раззоқов А. иштрокида ўтказилди.

Кафедрамизда терроризм, диний экстремизм ва гиёхвандликка қарши  кураш олиб    борилди. Тингловчи шифокорлар  орасида хам турли тушунтириш ишлари олиб бориш, хар бир ходимнинг оилавий ахволидан хабардор бўлиш, уларни спорт ишларига машғул килиш, расмий тан олинган Интернет сайтлари билан ишлаш, китобхонликни ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари олиб борилди. Шу билан бир қаторда терроризм, диний экстремизм ва гиёҳвандликка қарши  кураш мавзуларида Олмазор тумани 20-Оилавий поликлиника ва 16-Оилавий поликлиника  аҳолиси ва маҳаллаларда суҳбатлар олиб борилди.

Фотолавхалар:

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.