Ўзбекистоннинг биринчи Президенти раҳбарлигида мамлакатимиз
суверенитетининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган энг муҳим стратегик дастурлар, жумладан, Ўзбекистоннинг ғалла мустақиллиги, ёқилғи- энергетика, транспорт-коммуникация соҳасидаги мустақиллигини таъминлаш, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, замонавий корхоналар барпо этиш ва уларни илғор техника ва технологиялар билан жиҳозлаш борасида улкан ишлар амалга оширилганлиги тўғрисида гапириб бердилар. Юртимиз илгариги қолоқ, иқтисодиёти бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр ўлкадан бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Жамиятимиз учун ўта муҳим бўлган соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун тизимли ишлар амалга оширилди.
Хотира дарсининг амалий кисмида режа буйича “Ислом Каримов ташаббуси билан барпо этилган бино ва иншоотлар ёки хотира майдони ва у кишининг ҳаёти ва фаолияти акс этган музейларга экскурсия” ташкиллаштирилди.
Фотолавхалар: