Кафедранинг барча базаларида “Маънавият ва маърифат” семинари асосидаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ»нинг асосий мазмун ва мохиятини педагогларга, талабаларга етказиш ва хафта янгиликлари тўғрисида тайёрланган маърузаси тингланди. «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ХАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ» “Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4958 – Фармони мазмуни ва Харакатлар стратегиясини” амалга ошириш боскичлари, 2017 йил –“ Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ва унда Таълим ва фан сохасини ривожлантиришга каратилган вазифалар тўғрисида Кафедра мудири, доц Дадабоева Раъно Қудратовна тўхтаб ўтдилар.

  1. Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш
  2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш

III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш

  1. Ижтимоий соҳани ривожлантириш
  2. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат

Мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар самарасини янада ошириш.Давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш,мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш. Сўз охирида кафедрада маънавият ва маърифат бўйича маьсул Рахматова Ф.Ў. чиқиб, соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг  аҳолига тиббий ва ижтимоий  тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган дастлабки бўғинини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шаклллантириш, тиббиёт муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш; Оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишни кенгайтириш,уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларини янада кенг амалга ошириш хақида гапирди.

Маънавият соатлари режаси

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.