УАШ қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кафедрасида барча ўқув базаларида Ёшларга оид давлат сиёатини амалга ошириш йўлида қилинган ишлардан ,ҳар бир ўқув базасига қарашли оилавий поликлиникаларга қарашли мактаб, мактабгача таълим муассасаларида ва олий ва ўрта таълим муассасаларида тиббий кўрикларда қатнашишди ва тиббий маданиятни оширишга оид мавзуларда давра суҳбатлари ва семинар машғулотлар олиб борилди.
Булар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 179-мактабда “Ўсмир қизлар гигиенаси”,”Репродуктив саломатлик”, ”Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”,Соғлом овқатланиш”,”Спорт –саломатлик гарови”,”Кир қўллар касаллиги”,”ОИТС касаллиги аср вабоси”, Миробод тумани 110 –мактабда ҳам кўпгина тадбиралр ўтказилди “Тиббий кўрикнинг аҳамияти.Соғлом турмуш тарзи ассослари”,” Сил касаллиги ва олдини олиш”, “Уяли алоқа телефонларини инсон саломатлигига таъсири” ва бошқа мавзулар.