Тошкент тиббиёт академиясининг УАШ қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кафедраси 2018-2019 йил сентябрь ойидан Кафедра мудири Р.К.Дадабаева раҳбарлигида Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини шифокорлари учун  Мавзули малака ошириш цикллари бўйича фаолиятини бошлади.

Асос: ЎзР Президентининг 05.05.2017 йилдаги “О мерах по дальнейшему реформированию системы медицинского образования в Республике Узбекистан” номли 2956-Қарори, Вазирлар Махкамасининг 04.04.2017 йилдаги № 174-сонли “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  Қарори, ССВнинг 22.03.2016 йилдаги № 140-сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи.

Ушбу циклларга умумий амалиёт шифокорлари, терапевтлар, педиатрлар ва бошқа  мутахассислар таклиф этилади. Мавзули малака ошириш циклларининг барчаси 72 соатли (12 кун). Машғулотлар кафедранинг 2 та ўқув базасида: Олмазор тумани, Шифокорлар шахарчаси, № 16-сонли оилавий поликлиника ва Мирзо Улуғбек тумани, Дархон-3 маҳалласи, № 9-сонли оилавий поликлиникада ўтилади.

Мавзули малака ошириш циклини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат берилади. Ўқиш бепул.

Машғулотларни кафедранинг тажрибали ўқитувчилари олиб боради. Вилоятдан келган шифокор-тингловчилар ётоқхона билан таъминланадилар.

Ўқув йили давомида Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент шахар  ва барча вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари билан тузилган шартномалар асосида сайёр цикллар ўтказилади.

Сизни қизиқтирган барча маълумотларни кафедра сайтидан олишингиз мумкин.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.