Тошкент тиббиёт академиясининг Врачлар малакасини ошириш кафедрасида 2020 йил 21 январдан И.К.Ахунбаев номидаги Қирғизистон Давлат тиббиёт академияси оилавий тиббиёт ва дипломдан кейинги таълим кафедраси мудири, профессор Н.Н.Бримкуловнинг “Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинида нафас олиш тизими касалликлари. Ўпка сурункали обструктив касалликлари ва бронхиал астма бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг PEN-протоколларини тадбиқ этиш” мавзусида маъруза ва маҳорат дарсларини ўтқазиш учун 5 кунлик расмий ташрифи бошланади.
Ташриф давомида қуйидаги мавзуларда семинар машғулотлар ва маҳорат дарслар ўтказилади:
- Маъруза: «Қирғизистонда оилавий тиббиётни тадбиқ этиш тажрибаси»
- Маъруза: «Қирғизистонда олий тиббий таълим тизимида дипломдан кейинги таълимни ташкил этиш»
- Маъруза: «Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинида нафас олиш аъзолари касалликлари мавжуд беморларни олиб бориш “Йўтал” синдроми»
- Маъруза: «Пульмонологияда рационал антибактериал даво»
- Маъруза: «Бронхиал астмали беморларнинг клиник мухокамаси»
- Маҳорат дарси : «Ўпка сурункали обструктив касалликлари беморларнинг клиник мухокамаси»
- Маҳорат дарси: «Зотилжамли беморларнинг клиник мухокамаси»
Ўтказиш жойи:
Тошкент тиббиёт академияси, Врачлар малакасини ошириш кафедраси Манзил: Олмазор тумани, 16 оилавий поликлиника 5 этаж, конференциялар зали.