Ўзбекистон Республикаси, Бухоро шахри Ҳалқаро анжуман ЎзР ССВ ва Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти томонидан ташкил этилиб, 2018 йил 12 апрелда Бухоро шахридаги “Grand Bukhara” мехмонхонасида ўтказилди.
Анжуман давомида замонавий тиббий таълимни ривожлантириш соҳаси олимларининг интилишлари, Ўзбекистон ва чет элларда замонавий тиббий тьаълим ҳолати, муамолари ва истиқболлари, инновацион педагогик технологияларни касбий шакллантиришда ахамияти, симуляцион ўқитиш технологиялари, таълим муассасаларида сифат менежменти тизими, тиббий таълимда малака ошириш муаммолари, узлуксиз тиббий таълим йўналишларини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, ОТМда жараёнли ва тизимли ёндашувлар, соғлиқни сақлашда бозор муносабатлари каби кўплаб мавзулар ёритилди.
Ушбу Ҳалқаро конференцияда А.В.Айрапетов (Россия Федерацияси, Москва, А.И.Евдокимов номидаги Давлат тиббиёт-стоматология университети), З.З.Балкизов (РФ, Москва, ГЭОТАР-Медиа Бош директори, сифат бўйича тиббиёт жамиятлар Ассоциацияси Раиси), Ю.Карагоч (Туркия, Истанбул тиббий университети), В.В.Голубцов (РФ, Краснодар, Кубан давлат тиббиёт университети), С.К.Курбанов (Тожикистон давлат тиббиёт университети) ва бошқа етакчи олимлар ўз маърузалари билан қатнашиб, тажриба алмашдилар.
Анжуман якунлангач, кўхна ва мехмондўст Бухоро замини бўйича саёхат уюштирилди.
Фотолавхалар: